Приветствую Вас, Mehmon!
                   juftlikcom   - Obuna bo'ling
Seshanba, 11.12.2018 Регистрация Вход
Главная » 2017 » Avgust » 21 » Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
00:41
Тошкентда йўл-патруль хизмати мотогуруҳи тузилди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида йўл патруль хизмати мотоциклдаги гуруҳи тузилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, ушбу гуруҳга йўллар ва кўчаларнинг ҳаракатланиш қийин бўлган қатнов қисмларида, одамлар гавжум жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган.

«Яъни ЙПХ ходими мотоциклда енгил автомобилга қараганда тирбандликлар ҳосил бўлган, йўл-транспорт ҳодисалари ёки серқатнов чорраҳада светофор ишламаётган жойларга тезроқ етиб боради. Мотоциклнинг автомобилга кўра манёвр қилиши осонроқ, габаритлари ҳам ихчамроқ. Шунинг учун ҳар бир сония ғанимат бўлганда ЙПХ ходими мотоциклда керакли жойга тезроқ етиб кела олади», дейилган хабарда.


Мотоциклдаги ЙПХ инспектори мотоциклни аъло даражада бошқара олиши лозим. Шунинг учун ушбу гуруҳда мотоцикл хайдаш малакасига, яъни «А» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган ходимлар жамланган ва уларни бошқариш малакасини ошириш бўйича машғулотлар махсус автодромларда ўтказилган.
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 386 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar