Приветствую Вас, Mehmon!
                   juftlikcom   - Obuna bo'ling
Seshanba, 11.12.2018 Регистрация Вход
Главная » 2017 » Avgust » 21 » Тошкент вилояти ИИБ 3 кишини ўлдирган қотилни ушлади
01:35
Тошкент вилояти ИИБ 3 кишини ўлдирган қотилни ушлади
Тошкент вилояти ички ишлар органлари Зангиота туманида 3 кишини қасддан ўлдиришда гумон қилинаётган М.Мусаевни қўлга олди. Бу ҳақда Uznews.uz хабар бермоқда. Мазкур хабарни вилоят ИИБ мулозими ҳам Juftlik.Com таҳририятига тасдиқлади.

2017 йил 14 августда муқаддам судланган 38 ёшли эркак «Туробобод» маҳалласи Туркистон кўчасида истиқомат қилувчи 79 ёшли М.К.нинг уйига меҳмон бўлган. Уй эгаси нотаниш кишининг тунашига рухсат берган. Ярим тунда М.Мусаев уй эгаси М.К., унинг 66 ёшли ногирон синглиси Ш.К. ва 50 ёшли қизи Ш.А.ни бўғизлаб, ўлдирган. Шундан сўнг, уйдаги олтин каби қимматбаҳо буюмларни олиб яширинган.

Жиноятни фош этишга ушбу маҳалла кўчаларига жойлаштирилган ташқи кузатув камералари қайд этган видеоёзувлар ёрдам берган.

Суд томонидан М.Мусаевга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси кўрилган.

Айни вақтда ушбу иш бўйича дастлабки тергов ҳаракатларини вилоят прокуратураси олиб бормоқда.
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 388 | Добавил: Admin | Рейтинг: 3.0/1
Всего комментариев: 0
avatar