Приветствую Вас, Mehmon!
                   juftlikcom   - Obuna bo'ling
Yakshanba, 22.04.2018 Регистрация Вход
Главная » Sport yangiliklari

Хитойда давом этаётган Осиё чемпионати якунланди. Унда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё чемпионлигини қўлга киритди. 

Оппоқ қор остида бошланган учрашувда дастлабки гол 8-дақиқада киритилди. Рустам Ашурматов бурчакдан етказиб берилган тўпга боши билан зарба бериб ҳисобни очди. Биринчи бўлим якунига яқин вьетнамликлар яримҳимоячиси Нгуен Цюанг Ҳаи жарима зарбасини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди. Бу ҳисоб ўйин сўнгига қадар ўзгармай қолди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгги дақиқаларида эса Андрей Сидоров томонидан киритилган гол Ўзбекистонга ғалабани тақдим этди. Натижада Ўзбекистон бош совринни қўлга киритди

Осиё чемпионати U-23
Финал
Вьетнам U-23 - Ўзбекистон U-23 1:2 (1:1)
Голлар: 
Нгуен Цюанг Ҳаи (41) - Рустамжон Ашурматов (8), Андрей Си ... Batafsil »

Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 97 | Добавил: Admin | Дата: 27.01.2018 | Комментарии (0)

ЖЧ-2018 саралаши доирасида навбатдаги турлар олдидан We Global Football’нинг Twitter саҳифасида терма жамоаларнинг мундиалга йўлланма олиш имкониятлари баҳолаб чиқилди.

Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоасида 2018 йили Россияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига бориш учун имкониятлар 37,83 фоизга тенг. Самвел Бабаян қўли остидаги жамоа «Омад кулиб боқиши керак» дея номланган гуруҳга жойлаштирилган.

Ўзбекистонликлар гуруҳида Эрон аллақачон йўлланмани нақд қилган, иккинчи ўриндаги Жанубий Корея термасида 14, учинчи ва тўртинчи ўринлардаги Сурия ҳамда Ўзбекистон терма жамоаларида 12тадан очко бор.

We Global Football талқинига кўра, 5 сентябрь куни Тошкентда Ўзбекистонга қарши ўйнайдиган кореяликларнинг Россиядаги мундиалга бориш имконияти 72,71 фоизга тенг. Охирги турда Эронга қарши сафарда ўйнайдиган Суриянинг имконияти 13,63 фоизга тенг, деб кўрсатилган. Бу Эрон охирги турни ўз мухлислари қаршисида ўтказиши ва мағлубиятсиз ҳамда дарвоза дахлсизлигини ... Batafsil »
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 212 | Добавил: Admin | Дата: 02.09.2017 | Комментарии (0)

2017 йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерациясида ташкилот низомига мувофиқ ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилади. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.

Унда Конференция делегатлари, меҳмонлар, матбуот вакилларига 2014–2017 йилларда амалга оширилган ишлари юзасидан ЎФФ президентининг ҳисоботи, шунингдек, ЎФФнинг молиявий ҳисоботи ҳам тақдим этилади.

Конференцияда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бундан ташқари кун тартибидан янги раҳбарият таркиби, янги структурани тасдиқлаш каби масалалар ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитасининг 15 июндаги қарорига кўра сентябрь ойида Федерация фаолиятида ўзгаришлар бўлиши белгиланганди.

12 сентябрь куни терма жамоа бош мураббийи ҳам ўзгариши кутилмоқда.

Инсайдерлик хабарларига кўра, Федерацияга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, «Ўзавтосаноат» АК раиси Улуғбек Рўзиқулов президент бўлади, терма жамоа бошқа ... Batafsil »
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 211 | Добавил: Admin | Дата: 21.08.2017 | Комментарии (0)

Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган учрашувда Каталониянинг «Барселона» клуби «Бетис»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида Жерар Деулофеунинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Тошка ўз дарвозасига тўғрилаб қўйган бўлса, 39-дақиқада яна Деулофеунинг узатмасидан кейин бу сафар Серхи Роберто деярли бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда каталонияликларда бир қатор имкониятлар бўлсада, улар бу вазиятлардан фойдалана олишмади ва натижада 2:0 ҳисоби сақланиб қолинди. Шу тариқа «Барселона» биринчи турни ғалаба билан бошлади.

Испания Ла-лигаси, 1-тур

Барселона – Бетис 2:0 (2:0)
Голлар: Тошка (36, автогол), Серхи Роберто (39).
Барселона: тер Стеген, Маскерано, Альба (Динь, 87), Нелсон Семеду, Умтити, Серхи Роберто, Бускетс, Ракитич, Деулофеу (Алеиш Видаль, 72), Месси, Пако Алькасер (Денис Суарес, 82).
Бетис: Адан, Манди, Тошка, Барраган, Феддаль, Санчес, Камараса (Фабиан Руис, 78), Гуардадо, М ... Batafsil »
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 132 | Добавил: Admin | Дата: 21.08.2017 | Комментарии (0)