Приветствую Вас, Mehmon!
                   juftlikcom   - Obuna bo'ling
Chorshanba, 18.07.2018 Регистрация Вход
Главная » O'zbekiston yangiliklari
Андижон тиббиёт коллежида жиноят содир этилди.

Маълум бўлишича, кеча, 15 сентябрь куни тиббиёт коллежининг 307-гуруҳ ўқувчиси Ж.Ш. мазкур муассасанинг 215-гуруҳ ўқувчиси А.Ш. билан жанжаллашиб қолади. А.Ш. ёрдамга ўз акаларини чақиради ва унинг уч нафар акаси коллежга келиб, 307-гуруҳ ўқувчиси Ж.Ш.га пичоқ уриб, ўқувчига тан жароҳати етказган.

Жабрланувчи вилоят шошилинч тиббий ёрдам бўлимига етказилгач, жарроҳлик амалиётидан ўтказилган. Мазкур жиноят иши бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тез орада воқеа тафсилотлари бўйича батафсил маълумот берилади.
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 302 | Добавил: Admin | Дата: 16.09.2017 | Комментарии (0)

Тошкент вилоятида давлатимизнинг кам таъминланган оилалар ва жисмоний имкониятлари чекланган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги тадбирлари кўлами тобора кенгаймокда.

Бугун вилоятдаги жисмоний имконияти чекланган фуқароларга уй жойларни тантанали топшириш бошланди.

Мазкур тадбирларда Тошкент вилояти ҳокими Бобоев Шукрулло Ҳабибуллаевич иштирок этмоқда.

Чирчиқ шаҳрида яшовчи Қаршибоева Моҳира бир неча дақиқа олдин уй соҳибаси бўлди. Шундай тадбирлар кун давомида Юқори Чирчиқ, Паркент туманлари ва Бекобод шаҳрида бўлиб ўтади.
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 277 | Добавил: Admin | Дата: 21.08.2017 | Комментарии (0)

Shubhasizki, Samsung Galaxy O‘zbekistonda eng ko‘p foydalaniladigan smartfon modeli. Brendning yangi modellari doimo diqqat-e’tiborda bo‘lib kelgan. «Terabayt» nashri shuni hisobga olib, Samsung Galaxy smartfonlarining yurtimizdagi bugungi narx-navosini e’lon qildi.

Samsung Galaxy S8 gold (tilla rangli korpus) – 5,248,000 so‘m

Samsung Galaxy S8 black (qora rangli korpus) – 5,248,000 so‘m

Samsung Galaxy S8 grey (kulrangli korpus) – 5,248,000 so‘m

Samsung Galaxy S8 Plus black – 5,986,000 so‘m

Samsung Galaxy S8 Plus gold – 5,986,000 so‘m

Samsung Galaxy S8 Plus grey – 5,986,000 so‘m

Samsung Galaxy A720 gold – 2,993,000 so‘m

Samsung Galaxy A720 black – 2,993,000 so‘m

Samsung Galaxy A720 blue (ko‘k rangli korpus) – 2,993,000 s ... Batafsil »

Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 512 | Добавил: Admin | Дата: 21.08.2017 | Комментарии (0)

Тошкент вилояти ички ишлар органлари Зангиота туманида 3 кишини қасддан ўлдиришда гумон қилинаётган М.Мусаевни қўлга олди. Бу ҳақда Uznews.uz хабар бермоқда. Мазкур хабарни вилоят ИИБ мулозими ҳам Juftlik.Com таҳририятига тасдиқлади.

2017 йил 14 августда муқаддам судланган 38 ёшли эркак «Туробобод» маҳалласи Туркистон кўчасида истиқомат қилувчи 79 ёшли М.К.нинг уйига меҳмон бўлган. Уй эгаси нотаниш кишининг тунашига рухсат берган. Ярим тунда М.Мусаев уй эгаси М.К., унинг 66 ёшли ногирон синглиси Ш.К. ва 50 ёшли қизи Ш.А.ни бўғизлаб, ўлдирган. Шундан сўнг, уйдаги олтин каби қимматбаҳо буюмларни олиб яширинган.

Жиноятни фош этишга ушбу маҳалла кўчаларига жойлаштирилган ташқи кузатув камералари қайд этган видеоёзувлар ёрдам берг ... Batafsil »
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 296 | Добавил: Admin | Дата: 21.08.2017 | Комментарии (0)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида йўл патруль хизмати мотоциклдаги гуруҳи тузилди.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, ушбу гуруҳга йўллар ва кўчаларнинг ҳаракатланиш қийин бўлган қатнов қисмларида, одамлар гавжум жойларда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш вазифаси юклатилган.

«Яъни ЙПХ ходими мотоциклда енгил автомобилга қараганда тирбандликлар ҳосил бўлган, йўл-транспорт ҳодисалари ёки серқатнов чорраҳада светофор ишламаётган жойларга тезроқ етиб боради. Мотоциклнинг автомобилга кўра манёвр қилиши осонроқ, габаритлари ҳам ихчамроқ. Шунинг учун ҳар бир сония ғанимат бўлганда ЙПХ ходими мотоциклда керакли жойга тезроқ етиб кела олади», дейилган хабарда.

... Batafsil »
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 285 | Добавил: Admin | Дата: 21.08.2017 | Комментарии (0)

        Aҳамият берадиган бўлсак, бу йилги абитуриентларнинг асосий қисми алданганлигидан шикоят қилмоқда. Хўш, уларни ким алдади?
Абитуриент, Жаҳонгир Абдукомилов, бу мавзуга ойдинлик киритади.
- Аввало, ўзимнинг алданганлигим тўғрисида айтиб ўтай. Мен MERIT EDUCATION ўқув марказида инглиз тили дарсларига ёзилган эдим. Улар мени алдашди. Мен эндигина дарсларга ёзилганимда, улар менга дарслар ҳафтада 3 марта, 1,5 соатдан бўлади, - дейишган эди. Бошқа ўқув марказлари сингари дарсларга ҳафтада уч марта қатнашиб уй вазифаларимни қилиб юрсам инглиз тилини пухта ўрганаман, деб юрган эдим. Лекин ундай бўлиб чиқмади. Дарслар 2 соатгача чўзилиб кетади. Дарс йўқ кунлари ҳам қўшимча дарслар белгилана бошланди. Бўш қолиб кетсам, ўқитувчи қўлимга китоб бериб, “ Ўқиб ўтир”, дейди. Дўстларим билан гаплашиб ўтирсам, қўлимизга тест бериб, ишлаб топширишимизни айтишади. Дарсларга касал бўлиб боролмай қолсам, телефон қилиб ҳол – ахвол сўраб, уйга вази ... Batafsil »

Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 240 | Добавил: Admin | Дата: 20.08.2017 | Комментарии (0)

Бугун Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистонда энг катта палов тайёрланди. Рекорд миқдордаги ушбу таомнинг оғирлиги 6 тоннани ташкил этди.

Палов диаметри 4,2 метр, ҳажми деярли 8 минг литр бўлган қозонда пиширилди. Ушбу қозон Олмалиқ кон-металлургия комбинатида мазкур тадбир учун махсус қуйиб тайёрланган. Қозоннинг умумий оғирлиги 7 070 кг., чуқурлиги 1 метр. Ўчоқнинг оғирлиги эса деярли 3 тонна.



Паловни тайёрлаш учун рекорд миқдордаги масаллиқлардан фойдаланилди. Хусусан, 826 кг. мол гўшти, 825,5 кг. қўй гўшти, 195 кг. думба ва энг асосийси, 1 650 кг. гуруч қозонга солинди. Шунингдек, 2,4 кг. сабзи, 185 кг. пиёз, 350 литр ўсимлик ёғи, 480 кг. туз ҳам ишлатилди ҳамда 4,5 кг. зира, 165 кг. зир ... Batafsil »

Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 257 | Добавил: Admin | Дата: 19.08.2017 | Комментарии (0)