Приветствую Вас, Mehmon!
                   juftlikcom   - Obuna bo'ling
Seshanba, 16.10.2018 Регистрация Вход
Главная » 2017 » Avgust » 21 » Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
00:31
Ла-лига. «Барселона» ғалаба билан бошлади
Испания чемпионатининг 1-туридан ўрин олган учрашувда Каталониянинг «Барселона» клуби «Бетис»ни қабул қилди.

Учрашувнинг 36-дақиқасида Жерар Деулофеунинг ўнг қанотдан етказиб берган тўпини Тошка ўз дарвозасига тўғрилаб қўйган бўлса, 39-дақиқада яна Деулофеунинг узатмасидан кейин бу сафар Серхи Роберто деярли бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди.

Иккинчи бўлимда каталонияликларда бир қатор имкониятлар бўлсада, улар бу вазиятлардан фойдалана олишмади ва натижада 2:0 ҳисоби сақланиб қолинди. Шу тариқа «Барселона» биринчи турни ғалаба билан бошлади.

Испания Ла-лигаси, 1-тур

Барселона – Бетис 2:0 (2:0)
Голлар: Тошка (36, автогол), Серхи Роберто (39).
Барселона: тер Стеген, Маскерано, Альба (Динь, 87), Нелсон Семеду, Умтити, Серхи Роберто, Бускетс, Ракитич, Деулофеу (Алеиш Видаль, 72), Месси, Пако Алькасер (Денис Суарес, 82).
Бетис: Адан, Манди, Тошка, Барраган, Феддаль, Санчес, Камараса (Фабиан Руис, 78), Гуардадо, Матиас Науэль (Герреро, 72), Нарваэс (Гарсия, 68), Леон.
Огоҳлантиришлар: Альба (52), Матиас Науэль (63).
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 199 | Добавил: Admin | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar