Приветствую Вас, Mehmon!
                   juftlikcom   - Obuna bo'ling
Yakshanba, 22.04.2018 Регистрация Вход
Главная » 2017 » Avgust » 21 » 12 сентябрь куни ЎФФга янги президент сайланади
19:40
12 сентябрь куни ЎФФга янги президент сайланади
2017 йилнинг 12 сентябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерациясида ташкилот низомига мувофиқ ҳисобот-сайлов конференцияси ўтказилади. Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар берди.

Унда Конференция делегатлари, меҳмонлар, матбуот вакилларига 2014–2017 йилларда амалга оширилган ишлари юзасидан ЎФФ президентининг ҳисоботи, шунингдек, ЎФФнинг молиявий ҳисоботи ҳам тақдим этилади.

Конференцияда Ўзбекистон Футбол Федерациясининг президентлик сайлови бўлиб ўтади. Бундан ташқари кун тартибидан янги раҳбарият таркиби, янги структурани тасдиқлаш каби масалалар ҳам ўрин олган.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитасининг 15 июндаги қарорига кўра сентябрь ойида Федерация фаолиятида ўзгаришлар бўлиши белгиланганди.

12 сентябрь куни терма жамоа бош мураббийи ҳам ўзгариши кутилмоқда.

Инсайдерлик хабарларига кўра, Федерацияга Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, «Ўзавтосаноат» АК раиси Улуғбек Рўзиқулов президент бўлади, терма жамоа бошқаруви эса собиқ футболчи Азамат Абдураимов қўлига ўтади.

Сентябрда ЎФФ президенти ўзгариши мумкин
Категория: Sport yangiliklari | Просмотров: 211 | Добавил: Admin | Теги: 12 сентябрь куни ЎФФга янги президе | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar